Сергелида "тонировка" учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Сергелида

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Н. ва бошқалар фуқаро И.К.нинг ишончига кириб, унга автотранспорт воситасининг орқа ва олд ён ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатномани ЙҲХБда ишловчи танишлари  орқали олиб беришни ваъда қилиб, 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Прократура департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов  ҳаракатлари ўтказилмоқда.