Сергелида юз берган жанжалга расмий муносабат билдирилди

Сергелида юз берган жанжалга расмий муносабат билдирилди

Тошкент шаҳар Сергели туманида эркак дўппосланаётганлиги акс этган ведиолавҳага ИИББ матбуот хизмати муносабат билдирди.

Унга кўра, 18 январ куни тахминан соат 23.50 ларда 26 ёшли А.К. ўзининг бошқарувидаги«Sобалт» автомобилида танишлари 32 ёшли З.Х. ва 40 ёшли З.Х. билан Сергели тумани 6-кварталдаги автотураргоҳга келган. 

Шу вақтда икки нафар фуқаро – 30 ёшли муқаддам судланган А.А. ва 30 ёшли Х.Х. маст ҳолатда автомобилнинг йўлини тўсган ва фуқаролар ўртасида жанжал юзага келган.

А.А. ва Х.Х. автомобилнинг ойналарини синдириб, унга шикаст етказган. Шундан сўнг улар З.Х. ва З.Х.ларни уриб, тан жароҳати етказишган.

З.Х.га тан жароҳати етказиш жараёни шу жойдаги кўп қаватли уйда турадиган фуқаро томонидан видеога олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми «г» банди («безорилик») билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар А.А. ва Х.Х.лар ушланган