Сергелидаги ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Сергелидаги ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Сергели туманидаги ишлаб чиқариш объектларидан бирида юз берган ёнғин ҳақида маълумот берилди.

15 апрель куни соат 23:08 да Фавқулодда вазиятлар вазирлигига Сергели туманида жойлашган полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 12 та ёнғин-қутқарув бригадаси етиб келди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин тахминан 1000 квадрат метр майдонни қамраб олган.

Сўнгги хабарларга кўра, полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехидаги ёнғин 16 апрел соат 02:05 да ўчирилди. Ёнғин сабаблари, шунингдек моддий зарар мутахассислар томонидан аниқланади.