Сешанба кунидан Россиядан Тожикистонга пул ўтказмалари деярли ишламай қолади

Сешанба кунидан Россиядан Тожикистонга пул ўтказмалари деярли ишламай қолади

Бу Тожикистон Миллий банки киритган янги қоидалар билан боғлиқ.

Тожикистон Россияда энг кўп пул юбориладиган давлатлар ичида Ўзбекистондан кейин иккинчи ўринда туради.

Тожикистонда миллий пул ўтказиш тизими ўтган куз фаслида ишга тушди.

Пул ўтказмиш тизимлари Тожикистон Миллий банкидан ҳисоб очиши ва пулларни ўша ҳисобга юбориши керак эди. Ўтган муддатда фақат «Юниаструм» компанияси ҳисоб очишга улгурди холос.

«Вестерн Юнион», «Золотая корона», MoneyGram ва Contact каби катта компаниялар ҳали ҳисоб очмади. «Коммерсантъ» газетасининг ёзишича, уларга ҳисоб очиш учун муҳлат берилди.

Ҳар йили Россиядан Тожикистонга 2,5 миллиард доллар пул жўнатилади.