Сеулдан қайтган йўловчилар Тошкент аэропортида карантинга олинди

Сеулдан қайтган йўловчилар Тошкент аэропортида карантинга олинди

Короновируснинг Ўзбекистонда тарқалишининг олдини олиш мақсадида бугун Сеулдан келган HY514 рейси йўловчилари Тошкент аэропортининг халқаро терминалининг алоҳида залида вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways компанияси хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир қатор зарур профилактик тадбирлар ўтказилгандан сўнг ва САРС белгилари йўқлиги тасдиқлангандан сўнг йўловчилар карантин хонасидан чиқиб кетишларига рухсат берилади.