Садир Жапаровнинг Facebookдаги саҳифаси бузилди

Садир Жапаровнинг Facebookдаги саҳифаси бузилди

Номаълум шахслар Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Фаcебоокдаги саҳифасини бузиб киришди ва унинг номидан бир қатор фикрларни қолдиришди. Бу ҳақида "РИА Новости" хабар бермоқда.

 "Президент Содир Жапаровнинг Фаcебоок ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифаси номаълум шахслар томонидан бузиб ташланди. Ҳужумчилар ушбу саҳифадаги изоҳларни турли постлар остида қолдиришди. Давлат раҳбари ўзининг Фаcебоок саҳифасида жойлаштирилган сўнгги шарҳлар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ" деди давлат раҳбарининг матбуот котиби Галина Байтерек.

Байтерекнинг сўзларига кўра, "Содир Жапаров жамиятда билдирилган барча фикрларни, шу жумладан танқидий фикрларни ҳурмат қилади, шунинг учун у ҳеч қачон бундай баёнот беришига йўл қўймайди".