Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Шабаб Ал Аҳли» БАА кубогини қўлга киритди
10.04.2021 09:52,  
184

БАА Лига кубоги финали доирасидаги «Шабаб Ал Аҳли» - «Ан Наср» жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди.

Учрашувда асосий таркибда майдонга тушган Жалолиддин Машарипов тўлиқ ўйин давомида тўп суриб, пеналтилар сериясида жамоасига кубокни келтирди.

Ўйин давомида ҳисоб очилмагач, пеналтилар сериясида жамоасининг 5-зарбасини «Паненка услуби»да йўллаган ўзбекистонлик яримҳимоячи «Шабаб Ал Аҳли»га ғалаба келтирган зарба муаллифига айланди. Рақиб жамоанинг сўнгги зарбаси ноаниқ чиқли. Якунда Машарипов клуби сафидаги дастлабки совринни боши узра кўтарди.

Пеналтилар сериясида ҳал қилувчи голни Паненка услубида голга айлантирган ва ўйин давомида фаол бўлган Машарипов финал учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди.

БАА лига кубоги. Финал. 
«Шабаб Ал Аҳли» - «Ан Наср» - 0:0. Пеналтилар серияси - 5:4
«Шабаб Ал-Аҳли»: Мажид Носир, Волид Аббос (Юсуф Жобир, 56), Абдулазиз Ҳусайн, Муҳаммад Марзуқ, Ҳамдан ал-Камоли, Карлос Эдуардо, Мажид Ҳассан, Федерико Картабия (Абдулазиз Санқур, 87), Абдуллоҳ ал-Нақби (Муҳаммад Жума, 69), Жалолиддин Машарипов, Игор Жезус.
Четлатишлар: Марзуқ (82) - Глабер (36).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан