Шаҳрам Ғиёсов Тошкентдаги тарихий жанг кечасида рингга кўтарилади

Шаҳрам Ғиёсов Тошкентдаги тарихий жанг кечасида рингга кўтарилади

Ўзбекистон профессионал бокс оламида тарихий воқейлик юз бериш арафасида яъни, 3 апрель куни Тошкент шаҳри ажойиб профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади. Илк бора юртимизда IBF ҳамда WBA чемпионлик камарлари учун бокс оқшоми ташкил этилади.

Маълумки, иккинчи мутлоқ енгил вазн (55.3 кг) тоифасида IBF ва WBA чемпиони юртдошимиз Муроджон Аҳмадалиев ҳисобланади. Мазкур жанг кечасининг асосий жангида Аҳмадалиев ўз титулларини япониялик Риосука Ивасдан ҳимоя қилса, Sports.uz сайтининг таъкидлашича, Шаҳрам Ғиёсов (10-0,8 КО) катта эҳтимол билан россиялик Иса Чаниевга (14-3,6 КО) қарши рингга кўтарилади.