Шаҳрисабз Давлат музей-қўриқхонаси бош директорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб Спутник нашри хабар бермоқда.
Хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувида, Шаҳрисабз Давлат музей-қўриқхонаси бош директори Н.Х. 62,9 млн сўм ҳажмдаги бюджет маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, у бу пулларни музей-қўриқхонада ҳақиқатда ишламаган турмуш ўртоғи Д.В. ва 4 нафар фуқароларга сохта ҳужжатлар асосида иш ҳақи ҳисоблаб, талон-тарож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.