Шаҳрисабзда тиббиёт ходимларини ўт юлдиришга жалб этган ходим жавобгарликка тортилди

Шаҳрисабзда тиббиёт ходимларини ўт юлдиришга жалб этган ходим жавобгарликка тортилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида бир гуруҳ тиббиёт ходимларининг мажбурий ишга жалб қилингани айтилган видеолавҳа тарқалди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Қашқадарё вилояти Давлат меҳнат инспекцияси мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ўтказган.

Унга кўра, Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасининг ишчи ва ходимлари бирлашманинг ҳовлисидаги ер майдонида гуллар орасидаги бегона ўтларни тозалаш, яъни ободонлаштириш ишларига мажбурий тарзда жалб этилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси хўжалик ишлари мудири Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 51-моддасига асосан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (12 млн 250 минг сўм) миқдорида маъмурий жаримага тортилди.