Шаҳрисабзда ёниб кул бўлган автомашина ҳақида маълумот берилди

Шаҳрисабзда ёниб кул бўлган автомашина ҳақида маълумот берилди

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни соат 22:45 ларда, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1176-километрида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган О.Қ. "Дамас" русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтда транспорт воситасида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган.

Ҳайдовчи тўхтаган ва ўзи зудлик билан автомобилдан тушган. 

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.