Шаҳрисабздаги оромгоҳда COVID-19 беморларини даволаш маркази ташкил қилинди

Шаҳрисабздаги оромгоҳда COVID-19 беморларини даволаш маркази ташкил қилинди

Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳридаги «Беруний» оромгоҳида 60 ўринли коронавирус билан касалланганларни саралаш ва тақсимлаш маркази ташкил этилди, деб хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, беморларни қабул қилишга тайёр ҳолга келтирилган ушбу марказда 49 турдаги дори-дармонлар захираси яратилган.

Nasafnews тўплаган маълумотга кўра, айни пайтда вилоятда яна 3 та тақсимлаш маркази қайта очилган. Булар Қарши шаҳридаги фтизиатрия ва пулмонология маркази , «Геолог» спорт мажмуаси ва Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатида фаолият кўрсатмоқда.

Тақсимлаш марказларида коронавирус беморлари билан мулоқотда бўлганлар ва коронавирус юқтирганликда гумон қилинган фуқароларга тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Шунингдек, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус юқтирган беморлар даволанмоқда.