Шанба ва якшанба кунлари (25-26 июль) республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.
Эртага ва индинга қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:
- махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;
- махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашналар. Уларнинг тўлиқ рўйхати.
Шунингдек, озиқ-овқат дўконлари шанба ва якшанба кунлари фаолиятини давом эттиради, ёпилмайди!
Шанба ва якшанба кунлари қуйидагилар тавсия этилади:
- аҳолига — «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;
- давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга — ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.