Номаълум фуқаролар "Шарғункўмир" АЖнинг Хитой бўлимига тегишли генераторнинг 2 дона аккумляторини ўғирлаб кетишди

Номаълум фуқаролар

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабарига кўра, "Шарғункўмир" АЖнинг Хитой бўлими директорининг молиявий ишлар бўйича ўринбосари Ge Cheng Hui Сариосиё тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 13 март куни номаълум шахслар томонидан Сариосиё тумани ҳудудида жойлашган "Шарғункўмир" АЖнинг Хитой бўлимига тегишли доимий электр токи ўчганда фавқулодда ҳолатда шошилинч кўмир конини электр энергияси билан таъминловчи генераторнинг жами нархи 17.790.000 сўмлик 2 дона аккумуляторини яширин равишда ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлар давомида, ушбу жиноятни АЖ "Шарғункўмир" туннели ишчиси 21 ёшли Сардорбек У., ва муқаддам судланган 28 ёшли Орифжон Ё., лар содир этганликлари, улар ўғирланган 2 дона аккумуляторларни дарахт тагига яшириб қўйганликлари аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Сардорбек У., ва Орифжон Ё.,ларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми "в,г" бандлари (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.