Шароф Рашидовнинг қизи Светлана Рашидова 70 ёшида АҚШда вафот этди

Шароф Рашидовнинг қизи Светлана Рашидова 70 ёшида АҚШда вафот этди

Таниқли олима, жамоат арбоби Светлана Рашидова Шарофовна 2021 йил 14 декабрь куни 70 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Tashkent_Land» Telegram канали хабар қилди.

Светлана Рашидова 1952 йил 1 мартда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раҳбари Шароф Рашидович Рашидов оиласида туғилган ва Рашидовлар оиласининг энг кичик фарзанди бўлган. У Тошкент давлат университетининг роман-герман факультетини тамомлаган. Москва давлат университетида чет эл адабиёти фан номзоди илмий даражасини олиш учун номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Тошкент давлат университетининг роман-герман факультетида доцент лавозимида ишлаган.

Светлана Рашидова 1971 йилда Алишер Васитович Воҳидовга турмушга чиқади. Турмуш ўртоғи билан бирга Нью-Йоркка жўнаб кетади. У 1994 йилда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили вазифасини бажарувчи, 1997–2008 йилларда эса Ўзбекистоннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили лавозимида ишлади.