Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига боради

Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига боради.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг ташаббуси билан ўтказиладиган тадбир кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар ўрин олган.

Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари ва ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишлари кутилмоқда.