Шавкат Мирзиёев 5-6 августда Туркманистонга ташриф билан боради

Шавкат Мирзиёев 5-6 августда Туркманистонга ташриф билан боради

Давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ҳафта давомида Президент иштирокида бўлиб ўтадиган тадбирлар ҳақида маълумот берди. 

Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича тақдимот;

Ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши режалаштирилган.

Жума куни Президентимиз Туркманистоннинг Аваза шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашувида иштирок этади. 5-6 август кунлари бўлиб ўтадиган маслаҳат учрашуви доирасида ҳамкорликнинг муҳим истиқболлари муҳокама қилинади. Шунингдек, Иқтисодий форум, Марказий Осиё етакчи аёлларининг учрашуви, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва миллий таомлар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтади.