Шавкат Мирзиёев Абу-Даби валиаҳди телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Абу-Даби валиаҳди телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Абу-Даби валиаҳди, БАА Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари дўст Амирликлар раҳбарияти ва халқини ушбу мамлакат ташкил топганининг 50 йиллиги билан самимий қутлади ва эзгу тилакларини билдирди.

Суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА ҳамкорлиги кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.