Шавкат Мирзиёев: айбдорлар ким бўлишидан қатъи назар жавоб беради

Шавкат Мирзиёев: айбдорлар ким бўлишидан қатъи назар жавоб беради

Сардобадаги фалокат бўйича барча айбдорлар, ким бўлиши ва эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 5 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

«Халқимиз бир нарсадан кўнгли тўқ бўлиши керак, ҳеч қандай ортиқча гап-сўзларга ва миш-мишларга ўрин бўлмаслиги лозим.

Менинг топшириғимга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сув тошқини билан боғлиқ воқеа юзасидан объектив, холис ва кенг қамровли тергов ҳаракатлари бошланган.

Халқимизни ишонтириб айтаман — тергов якунлари бўйича барча айбдорлар, ким бўлиши ва эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради», — деди Президент.