Шавкат Мирзиёев бугун КХШТ давлат раҳбарлари саммитида меҳмон сифатида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев бугун КХШТ давлат раҳбарлари саммитида меҳмон сифатида иштирок этади

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг чоғида маълум қилди.

«Афғонистонда вужудга келаётган вазиятни ҳисобга олиб, хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган хатарлар бўйича яқин хориждаги ҳамкор мамлакатлар ва минтақадаги қўшнилар томонидан бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан чуқур танишиш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёев бугун Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти, экологик ҳолатни яхшилаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича йиғилиш, спорт таълимини такомиллаштириш, олимпия захирасини яратиш юзасидан видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.

Янги хорижий элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросими ҳам режага киритилган», дейди Шерзод Асадов.