Шавкат Мирзиёев Буюк Британия Қироличасига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Буюк Британия Қироличасига ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличасига ҳамдардлик билдирди:

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия

Бирлашган Қироллиги Қироличаси

Елизавета II Ҳазрати Олияларига

 

Ҳазрати Олиялари!

Турмуш ўртоғингиз - Эдинбург герцоги, шаҳзода Филипп Ҳазрати Олийлари вафот этгани муносабати билан Сизга самимий таъзия ва ҳамдардлик изҳор этаман.

Буюк Британия халқи учун мусибатли бўлган ушбу дамларда Сиз учраган жудоликка қайғудошман.

Шундай оғир бир паллада Сиз, Ҳазрати Олияларига ва қироллик оиласининг барча аъзоларига сабр-тоқат ва бардамлик тилайман.

 

Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти