Президент Шавкат Мирзиёев экологияни яхшилаш бўйича навбатдаги вазифаларни белгилаб берди:
- 1,3 минг километр магистрал йўллар бўйларида, ҳудудларнинг иқлимидан келиб чиқиб, сентябрь-декабрь ойларида 480 минг дона ҳамда келгуси йил баҳор ойларида 330 минг дона чинор, эман, жийда терак ва бошқа дарахт кўчатларини экиш;
- йил якунига қадар шаҳарлар ва туман марказларида 16 миллион дона мевали, ёнғоқ манзарали ва дарахтлар бута кўчатлари экиш;
- аҳоли хонадонлари, тадбиркорлик объектлари ҳудуди ва уларнинг ён атрофида 42 миллион дона тут, ёнғоқ, жийда каби дарахтлар экиш;
- дала майдонлари атрофи ҳамда каналлар бўйида 53 миллион дона тут, жийда, манзарали дарахт ва бута кўчатлари экиш;
- ўрмон хўжаликлари ҳудудларида 3 миллион дона тут кўчати экиш;
- Мудофаа вазирлиги тасаруфидаги муассасаларда, шу жумладан Чорвоқ сув омбори ҳамда Красногорск шаҳарчаси атрофидаги ўрмон ҳудудларида 500 минг дона манзарали, мевали ва бута кўчатларини экиш;
- икки ой муддатда шаҳарлар ва туманлар марказларидаги 4,5 минг километр ички ирригация тармоқларини фаолиятини тиклаш.