Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Бугун бўлиб ўтган телефон мулоқоотида давлат раҳбарлари икки давлат муносабатларининг кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқишди ҳамда минтақавий ҳамкорлик бўйича фикр алмашишди.

Шунингдек, Афғонистон йўналишидаги аҳволнинг ёмонлашиши ва кескинликнинг кучайиши билан боғлиқ вазиятнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди. Яқин идоралараро мувофиқлашувни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.