Шавкат Мирзиёев Эверестни забт этган альпинистни "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони ва "Trailblazer" автомобили билан мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Эверестни забт этган альпинистни

Президентимиз Шавкат Мирзиёев дунёдаги энг баланд Эверест чўққисини забт этиб, унда давлатимиз байроғини ҳилпиратган қаҳрамон альпинистимиз Сергей Денисенкони «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан мукофотлади. 

Унга «Trailblazer» автомашинаси совға қилинди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 1 июнь куни Денисенко сайёрамизнинг энг баланд нуқтасида байроғимизни кўтарганди.