Шавкат Мирзиёев Гематология марказида даволанаётган болалар ҳолидан хабар олди

Шавкат Мирзиёев Гематология марказида даволанаётган болалар ҳолидан хабар олди

Шавкат Мирзиёев 14 май куни Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига бориб, оққонга чалинган болалар ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Хабарда айтилишича, айни пайтда Президент Тошкент шаҳрини айланмоқда. Давлат раҳбари пойтахтнинг Чилонзор туманида жойлашган Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига борди. Шавкат Мирзиёев у ердаги шароитлар билан танишиб, даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди, уларни Рамазон ҳайит байрами билан табриклади.

«Шундай улуғ айём кунларида сизлар билан ҳамдардман. Буларнинг ҳаммаси менинг ҳам фарзандларим. Барча ҳаракатлар қилиняпти, керакли дори-дармонлар олиб келиняпти, яқинда янги бино фойдаланишга топширилади. У ерда ота-оналарга ҳам шароит бўлади, болаларнинг ўқишлари учун ҳам шароит яратилади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент бу ердаги шароитни ўз кўзи билан кўриш учун келганини таъкидлади. «Бу ердаги шифокорларга миннатдорчилик билдириб, сизларга эътиборни кучайтириш бўйича ҳамма ҳаракатларни амалга ошириш учун келдим. Кўнглингиз бузилмасин, сизлар бир ўзингиз эмассизлар»,— деб таъкидлади давлат раҳбари.

Маълумот учун, Тошкентда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази «Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори билан 2020 йилнинг февраль ойида ташкил этилган.