Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: "Ҳамма арзон кредит хоҳлайди, лекин..."
20.08.2021 12:15,  
287

Давлат раҳбари арзон ва сунъий пасайтирилган кредитлар пул бозоридаги мувозанатни бузишини яхши тушунишини айтди. Иқтисодиётга арзон кредит берамиз деб, макроиқтисодий барқарорликни унутиб қўймаслигимиз лозим, деди президент.

- Барқарорлик бўлмаса, иқтисодий ўсиш бўйича кўзлаган мақсадларимизга эриша олмаймиз. Бу борада, фоиз ставкаларига бевосита таъсир этадиган инфляцияни ва яна такрор айтаман инфляцияни қоғозда эмас, амалда (бир пайтлар инфляцияни қоғозда ёзардик) пасайтириш ҳамда банк орқали кредитлаш жараёнини тўлиқ бозор механизмларига ўтказишга қаратилган ишларни давом эттирамиз. Замонавий бозор тамойилларида ишлаш учун ҳудудларда банклар лойиҳа фабрикалари ва тадбиркорликка ўқитиш марказларини ташкил этиб, хорижий мутахассисларни жалб қилмоқда. Ушбу марказлар тадбиркорларга бизнес режаларни ишлаб чиқиш, маблағлар жалб қилишга ёрдамлашади.

Шавкат Мирзиёев инфляция даражасини жорий йилда 10 фоизга, келгуси икки йилда 5 фоизга туширишни режа қилингани, бу эса кредит ставкаларини ҳам мақбул даражага тушириш ва муддатини узайтириш имконини бериши ҳақида сўзлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан