Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Колумбия Президентига ҳамдардлик билдирди
6.04.2017 15:52,  
5

Шавкат Мирзиёев Колумбия Президенти Хуан Мануэл Сантос Калдеронга Путумаё провинциясида кенг кўламли табиий офатлар оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлиши ва вайронагарчилик муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари ўз мактубида бутун Колумбия халқига, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.

Колумбияда кучли ёмғир туфайли Мокоа, Сангояко ва Мулатос дарёларининг сув сатҳи кўтарилиши оқибатида Мокоа шаҳрига сел келди. Шаҳардаги уйлар вайрона ҳолига келган, кўчалар лойқали сув билан тўлиб тошган, газ ва сув таъминоти узилган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, табиий офат қурбонлари сони 300 нафардан ошган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан