Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» мажмуасига гулчамбар қўйди (фото)

Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» мажмуасига гулчамбар қўйди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Ғалаба боғига ташриф буюрди.

Атроф байрамона безатилган. Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идораларнинг раҳбарлар таркиби саф тортган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари, Қуролли Кучларимиз Олий Бош Қўмондони уларни байрам билан табриклади.

Ҳарбий оркестр ижросида «Хотирлаш куйи» янгради.

Президент «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Бу ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида беш ўғлидан айрилган жафокаш ва матонатли она – Зулфия ая Зокирова, унинг садоқатли келинлари ва етим қолган набиралари хотирасига бағишлаб барпо этилган. У халқимизнинг урушдаги йўқотишлари, ғалабага қўшган улкан ҳиссасининг тимсоли сифатида боғ марказидан ўрин олган. Бу ёдгорликка гул қўйиш барча Ўзбекистон оналарига юксак ҳурмат-эҳтиром ифодасидир.

Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар вакиллари ҳам мажмуа пойига гуллар қўйди.

Фото: Президент матбуот хизмати