Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гул қўйди

Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гул қўйди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда ўтказилаётган байрам тадбирларида иштирок этмоқда

Давлатимиз раҳбари 9 май куни ушбу шонли сана муносабати билан барпо этилган Ғалаба боғига ташриф буюрди. 

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 12 гектардан зиёд жой ажратилиб, улкан қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 

Ғалаба боғи ҳар бири алоҳида мавзуга эга бўлган икки қисмдан иборат. Биринчисида ўзбекистонликларнинг жанглардаги иштирокидан лавҳалар, иккинчисида фронт ортидаги республикамиз ҳаёти акс этган.

Президент дастлаб «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.