Шавкат Мирзиёев МДҲни ривожлантириш учун 10 ташаббус билан чиқди

Шавкат Мирзиёев МДҲни ривожлантириш учун 10 ташаббус билан чиқди

Бугун, 15 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитида иштирок этди.

Ўзбекистон Президенти МДҲ давлатлари орасида саноат кооперацияси, транспорт коридорларини ривожлантириш, божхона талабларини умумлаштириш, пандемияни мониторинг қилиш ва бошқа соҳалар бўйича таклифлар берди.

Видеоконференция шаклида бўлиб ўтган МДҲ раҳбарлари саммитида Шавкат Мирзиёв ушбу тузилмани янада ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида қуйидаги ташаббусларни билдирди:

1. МДҲ доирасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш. Пандемияга қарамасдан МДҲ давлатлари орасида савдо-сотиқ миқдори 1/3 маротаба ўсди. Бунда нафақат сон жиҳатидан балким сифат жиҳатидан ҳам ўсиш кузатилди. Ўзаро савдо-сотиқда юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар миқдори ошди. Ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида тўлақонли Эркин савдо зонаси ташкил қилиш, иқтисодларни ўзаро мажмуали баҳолаш ва МДҲ доирасида савдо-сотиқли эркинлаштириш таклиф қилинди.

2. Саноат кооперациясини ривожлантириш. МДҲ давлатлари орасида саноат кооперациясини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мақсадда, Ўзбекистон келгуси йил баҳорда Тошкентда саноат кўргазмаси ташкил қилишга тайёр.

3. Ҳудудлараро ва трансконтинентал транспорт коридорларини ривожлантириш - жуда муҳим аамиятга эга. Ўзбекистон божхона тарифларини пасайтириш, божхона процедураларини соддалаштириш, рақамли технологиялардан фойдаланиш тарафдори.

4. Инновациялар ва ва старт аплар соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш, ёш тадбиркорлар ва IT парклар орасида ҳамкорликни йўлга қўйиш.

5. Тадбиркорлар ва ҳудудлар орасида алоқаларни ривожлантириш. Шавкат Мирзиёев иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида МДҲ доирасида тадбиркорлар ва ҳудудлар орасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйишни таклиф қилди.

6. Глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш. Марказий Осиёда глобал иқим ўзгариши умумжаҳон кўрсатгичларидан 2 баравар тез содир бўлмоқда. Ундан ташқари Орол денгизи инқирози муаммоси бор. МДҲда иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун йўл харитасини ишлаб чиқишни таклиф қилинди.

7. МДҲда пандемияни кузатиш бўйича ягона мониторинг тизими ташкил қилиш. Шунингдек эпидемиялар ҳақида тезкор огоҳлантириш тизими ташкил этиш.

8. МДҲда ягона миграция тизими жорий этиш. Шунингдек, Ўзбекистон ташкиллаштирилган тартибда ишга жалб қилиш тизими жорий этиш тарафдори.

9. Ўзаро туристик алмашувларни тиклаш. Сайёҳларга нисбатан миллий талабларни умумлаштириш. Ўзаро вакциналарни тан олишнинг онлайн механизмини йўлга қўйиш.

10. Ўзаро мадания гуманитар муносабатларни ривожлантириш.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистоннинг янги ҳукумати тарафида эканини маълум қилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон президенти МДҲ ташқи чегараларини мустаҳкамлашни ва хавфсизлик хизматлари орасида алоқаларни ривожлантиришни таклиф қилди.

Чиқиш сўнгида, Мирзиёев келгуси йил МДҲда раисликни қабул қилиш билан Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тоқаевни табриклади.