Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади
30.08.2022 07:58,  
211

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони:

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, кенг қамровли ижодий, илмий-амалий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, мамлакатимизда илм-фан, таълим, спорт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларимизни она юртга чексиз муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар билан тақдирлансин:

 «Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвони билан

1. Халмурадов Рустам Ибрагимович - Самарқанд давлат университети ректори

2. Эгамбердиев Шухрат Абдуманнапович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Астрономия институти директори

 

«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони билан

Анваров Исмоил Бойқулович - Бандихон туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси, бахши, Сурхондарё вилояти

 

«Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми» фахрий унвони билан

1. Ахмадалиев Файзуллахан - Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, рассом

2. Исмаилов Бобир Абдурахимович - Тошкент шаҳридаги «Caravan Group» масъулияти чекланган жамияти рассоми

 

«Ўзбекистон Республикаси халқ устаси» фахрий унвони билан

1. Иноятов Джуракул Бахритдинович - Самарқанд шаҳридаги «Усто» шўъба корхонаси бадиий раҳбари, Самарқанд вилояти

2. Камалов Шокир Шарифович - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, темирчи уста, Бухоро вилояти

3. Рахимов Тохир Ахмедович - «Ҳунарманд» уюшмасининг Нурота тумани бўлими аъзоси, тоштарош-уста, Навоий вилояти

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

1. Акбаров Хамидулла Илясович - Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, киношунос

2. Дадабаев Хамидулла Арипович - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ўзбек филологияси факультети тил назарияси кафедраси профессори

3. Исомов Боходиржон Сирожиддинович - Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабининг адабиёт фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти

4. Исхаков Мирсадик Мирсултанович - Тошкент давлат шарқшунослик университетининг манбашунослик ва тасаввуф герменевтикаси кафедраси мудири

5. Умурзаков Уктам Пардаевич (марҳум) Ўзбекистон Республикаси Олий таълим Кенгаши собиқ раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг собиқ ректори

6. Худайберганов Камилжон - «Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхонаси илмий котиби, Хоразм вилояти

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан

1. Мамажонов Турсунали - Фарғона туманидаги «Водил чинори» халқ дорбозлик жамоаси бадиий раҳбари, Фарғона вилояти

2. Филанович Маргарита Ивановна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Миллий археология маркази етакчи илмий ходими

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан

1. Арипова Тамарахон Ўктамовна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институти директори

2. Зуфаров Миржамол Мирумарович - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг юқори технологиялар бўйича ўринбосари

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан

1. Кападзе Тимур Тахирович - Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва «Олимпик» футбол клуби бош мураббийси

2. Муминов Владимир Мурзанович - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг жисмоний тарбия ва спорт бўлими мураббийси

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан

Забелинская Ольга Сергеевна - Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг велоспорт бўлими спортчиси

Халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, адабиёт, санъат, жисмоний тарбия ва спорт соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш борасида эришаётган юксак натижалари, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва тотувлик, ижтимоий-маънавий барқарорликни таъминлаш, ёш авлодни юксак ғоялар руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялашга қўшган улкан ҳиссаси ҳамда жамоат ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:

 

«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан

1. Раджабов Хасан Юнусович - Юнус Ражабий уй-музейи директори

2. Утаганов Юлбарс Хажиматович - Избоскан туманидаги «Утаганов Юлбарс» оилавий корхонаси раҳбари, Андижон вилояти

3. Юсупов Шарофидин Исомидинович - «Ҳунарманд» уюшмасининг Риштон тумани бўлими аъзоси, кулол, Фарғона вилояти

 

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Матякубов Атахан - Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг достон ижрочилиги кафедраси доценти

 

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

1. Абдуллаев Рамазон Бобомуродович - Бойсун туманидаги 53-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

2. Абдуллаев Рустам - Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси

3. Абдуллаев Фатхулла Хабибуллаевич - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Физика-техника институти бош илмий ходими

4. Бабаева Кубара - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, кулол, Бухоро вилояти

5. Искандаров Бўри - Касби туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

6. Исроилов Барот - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, Тошкент вилояти

7. Ниёзов Сойибжон Наврузович - Тошкент вилояти намунали «Мақом» ансамбли хонандаси

8. Тураев Исок Латипович - Қашқадарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи

9. Умарова Дилором Кучкаровна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фахрийси

10. Усманов Азиз Магдалиевич - «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетининг технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш кафедраси профессори

11. Файзулаев Саидбахрам - Ғаллаорол тумани маданият бўлимига қарашли «Маржон» фольклор-этнографик халқ ансамбли бадиий раҳбари, Жиззах вилояти

12. Хатамова Ёркиной Ғаниевна - Фарғона вилояти мусиқали драма театри актёри

13. Хасанов Бахтиёр Вахапович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи директори

 

«Дўстлик» ордени билан

1. Абдукундузова Валентина Николаевна - Ўзбек Миллий академик драма театри грим устахонаси мудири

2. Абдуллаева Мехрижон Кабировна - Наманган вилояти мусиқали драма театри актёри

3. Абдурахманов Сайиб - Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали металлургия кафедраси профессори

4. Азаматова Карима Набиевна - Гулистон шаҳар кўзи ожизлар маданият марказининг Брайл ёзуви бўйича тўгарак раҳбари, Сирдарё вилояти

5. Ансатбаев Нажиматдин - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг режиссёрлик ва актёрлик маҳорати кафедраси профессори

6. Астафурова Наталья Константиновна - Янгиер шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар мактаби директори, Сирдарё вилояти

7. Бекназаров Тургун Саидович - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали  театри солист-вокалисти

8. Бердимуратова Алима Карлибаевна - Қорақалпоқ давлат университетининг ижтимоий фанлар кафедраси мудири, Қорақалпоғистон Республикаси

9. Бухаидзе Игор Шалвович - Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри актёри

10. Зайнидинов Сирожиддин Савранбекович - Халқаро шахмат академияси мураббийси

11. Казаков Виктор Тимофеевич - Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқитувчиси

12. Катаева Вера Сергеевна - Қарши шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактабининг бадиий гимнастика бўйича мураббийси, Қашқадарё вилояти

13. Каттаев Комилхон Салоҳиддинович - Махдуми Аъзам илмий-тадқиқот фонди раҳбари, Самарқанд вилояти

14. Кудбиев Давлатбай - Фарғона политехника институтининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси профессори, Фарғона вилояти

15. Литвиненко Ирина Анатольевна - «Ўзбекфильм» киноконцерни» давлат унитар корхонаси либослар бўйича постановкачи рассоми

16. Мадрахимова Зиёда Убайдуллаевна - Мукаррама Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли бадиий раҳбари

17. Маликов Рашид Каримович - «Ўзбекфильм» киноконцерни» давлат унитар корхонаси постановкачи режиссёри

18. Муллаханов Азим Азизович - «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси

19. Мусабаев Хусан Касимович - «Маҳалла» телерадиоканалининг «Телевизион миниатюралар театри» актёри

20. Нуратдинова Замира Калбаевна - Қорақалпоғистон Республикаси лепрозорийси бош шифокори

21. Пирматов Серик - Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг амалий графика кафедраси доценти

22. Прекешова Анаргул Усеновна - Мўйноқ туманидаги 7-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, Қорақалпоғистон Республикаси

23. Пржанов Турсунбай Марибжанович - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри солист-вокалисти

24. Самадов Рахматулла Сунатуллаевич - Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг мақом чолғу ижрочилиги кафедраси доценти

25. Сотникова Татьяна Николаевна - В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг махсус фортепиано бўлими ўқитувчиси

26. Ташкенбаева Неля Валиахмедовна - театр ва кино актёри, дубляж устаси

27. Темиров Амиржон Бобоавезович - Сўх туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактаби директори, Фарғона вилояти

28. Тошев Даврон Бўронович - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, миниатюрачи рассом, Бухоро вилояти

29. Туйчиева Сайёра Суярқуловна - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

30. Тураев Юнус Шарипович - Ўзбекистон давлат консерваториясининг эстрада хонандалиги кафедраси профессори

31. Убайдуллаев Рахим Кутфидинович - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, пичоқчи уста, Наманган вилояти

32. Ўнаров Собир Ҳамзаевич - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

33. Усманов Юлдаш - «Булбулигуё» фольклор-этнографик халқ ансамбли аъзоси, Сурхондарё вилояти

34. Файзуллаева Элмира Тулкуновна - Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг синхрон сузиш бўлими мураббийси

35. Хайретдинова Фарида Фаритовна - Андижон олимпия ва паралимпия захиралари коллежининг волейбол бўйича мураббийси, Андижон вилояти

36. Хакимджонов Хатам Халилович - Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри артисти, бадиий сўз устаси, Фарғона вилояти

37. Хамзаев Фахритдин Кутфутдинович - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ганч ўймакорлиги устаси, Тошкент шаҳри

38. Шукуров Эшқабил Жураевич - «Маънавий ҳаёт» журнали бош муҳаррири

39. Эргашов Жалил Умарович - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси,  хаттот, Самарқанд вилояти

40. Юлдашова Нозик Абдусаломовна - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, каштадўз, Самарқанд вилояти

41. Юсупова Венера Исметовна - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг қўғирчоқ театри санъати кафедраси доценти

 

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

1. Ахмедова Мамагул Файзиевна - Қарши туманидаги «Момогул» фольклор-этнографик халқ ансамбли аъзоси, Қашқадарё вилояти

2. Ешимбетова Айдин Ибадуллаевна - Ўзбекистон давлат хореография академиясининг  хореография кафедраси катта ўқитувчиси

3. Камалов Жамалиддин Сайфитдинович - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори, Тошкент шаҳри

4. Маматкулов Абдулхамид - Гулистон ихтисослаштирилган санъат мактабининг халқ чолғулари кафедраси олий тоифали ўқитувчиси, Сирдарё вилояти

5. Салимова Нигора Абдулкаримовна - Учтепа туманидаги 107-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби директори, Тошкент шаҳри

6. Соломонова Светлана Андреевна - Олмалиқ шаҳридаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси, Тошкент вилояти

7. Сохибова Махсуда Мамадиёровна - Самарқанд вилояти Болалар уйи бош шифокори

8. Тоғаева Адолат - Нуробод туманидаги «Тегирмонбоши» маҳалла фуқаролар йиғини кутубхонаси мудири, Самарқанд вилояти

9. Умбаров Салим Шукурович - Фарғона вилояти спортнинг яккакураш турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг камондан ўқ отиш бўйича мураббийси

10. Холматова Мавлудахон Турсуновна - Андижон туманидаги 7-мусиқага ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиси, Андижон вилояти

11. Холмуратова Одинахон Мамитовна - Жалақудуқ туманидаги 12-мактабгача таълим муассасаси директори, Андижон вилояти

12. Чепрунова Любовь Николаевна - Республика олий ўсмирлар спорт маҳорати мактабининг енгил атлетика бўйича мураббийси

13. Шакиров Роман Илдарович - Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг самбо бўлими катта мураббийси

14. Юсупов Норкули Турсунович - Ўзбекистон бел олиш ва учкураш ассоциацияси раиси

 

II даражали «Саломатлик» ордени билан

1. Нариев Эдуард Устемирович - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий марказининг Жиззах филиали бош шифокори

2. Нурова Зоя Рамазановна - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалининг тез тиббий ёрдам бўлими мудири

3. Стригина Зарема Суббиевна - Тошкент вилоятидаги «Металлург» шифохонаси бош шифокори

4. Суярова Нурия Эгамбердиевна - Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмасининг неврология бўлими мудири, Қашқадарё вилояти

5. Юсупалиев Баходир Кахраманович - Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи

 

«Соғлом турмуш» медали билан

1. Артукбаева Нигора Наркўзиевна - Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 3-оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори, Сирдарё вилояти

2. Баратова Шаҳзода Абдуллажоновна - Косонсой туманидаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

3. Рахмонова Гавхар Абдулазизовна - Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг 12-оилавий поликлиникаси тиббий бригада ҳамшираси, Наманган вилояти

 

«Келажак бунёдкори» медали билан

1. Базаров Ойбек Суннатович - Навоий вилояти кўзи ожизлар махсус кутубхонаси услубчиси

2. Гизатуллина Алина Альбертовна - «Оммавий халқ байрамлари» масъулияти чекланган жамияти қошидаги «Ёшлар балети» гуруҳи артисти

3. Хамдамова Сабина Уткуровна - Ўзбекистон давлат филармониясининг давлат хор капелласи артисти

4. Хошимов Даврон  Ислом ўғли - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекистон давлат симфоник оркестри»  давлат муассасаси артисти

5. Шерметова Сабохат Бардибой қизи - Хива шаҳар маданият бўлимига қарашли «Сайқал» фольклор-этнографик халқ ансамбли тўгарак раҳбари, Хоразм вилояти

 

«Шуҳрат» медали билан

1. Абдурахмонова Мехри Қудратовна - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Жиззах вилояти бўлими раҳбари, шоир

2. Агажанова Назира Набиевна - Фарғона вилояти «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат-уйи санитар-энагаси

3. Азимов Маъруф Махмудович - Ўзбекистон давлат филармониясининг «Наврўз» ашула ва рақс ансамбли созандаси

4. Алимарданов Рустам Ғайратович - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти

5. Алимова Нигора Исраиловна - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Меҳрли мактаб» давлат таълим муассасаси директори

6. Асадов Мансур Мирджамолович - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, ёғоч ўймакорлиги устаси, Самарқанд вилояти

7. Жонибеков Зиёдулло Тоштемирович - Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг ахборот узатиш хизмати бошлиғи

8. Изамов Джамшид Анварович - «Ҳужжатли ва хроникал  фильмлар киностудияси» давлат унитар корхонаси овоз режиссёри

9. Исламов Наримон Кабулжанович - Ўзбекистон Республикаси Болалар миллий тиббиёт марказининг 2-кардиохирургия бўлинмаси мудири

10. Қурбонов Қўчқор - Чироқчи туманидаги «Чироқчи чироқлари» фольклор-этнографик халқ ансамбли бадиий раҳбари, Қашқадарё вилояти

11. Мамадалиева Саида Фармановна - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти

12. Мансуров Фуркат Хуснутдинович - Республика «Усто» уюшмаси таркибидаги «Тошкент бадиий керамика тажриба комбинати» масъулияти чекланган жамияти раҳбари

13. Мирзаахмедов Расулжон Тургунбаевич - Республика «Ҳунарманд» уюшмасининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи, мато тўқувчи уста

14. Мирмахмудова Камола Мирнигматовна - Олмазор туманидаги 522-ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси логопеди, Тошкент шаҳри

15. Назаров Бахромжон Бахтиёрович - «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси

16. Раимова Феруза Баходиржоновна - Тошкент шаҳридаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун 1-интернат-уйи тарбиячиси

17. Рузметов Алишер Ганиевич - Ўзбекистон давлат филармониясининг «Ўзбекистон» ашула ва рақс ансамбли хонандаси

18.Самандарова Сайёра Эркиновна - Урганч шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси,
Хоразм вилояти

19. Тоғоев Махмуд Абдуллоевич - Навоий олимпия ва паралимпия захиралари коллежининг оғир атлетика бўйича мураббийси

20. Тоҳиров Ҳамза Бобожонович - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тасарруфидаги Шофиркон тумани ахборот-кутубхона маркази директори, Бухоро вилояти

21. Умаров Анваржон Абдурасулович - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, бешикчи уста, Андижон вилояти

22. Ўринова Махфуза Махамматсалимовна - Марҳамат туманидаги 3-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернати директори, Андижон вилояти

23. Хайдаров Руслан Ражабович - «Дийдор» ёшлар экспериментал театр-студияси давлат муассасаси саҳналаштирувчи режиссёри, Тошкент шаҳри

24. Хидирова Баҳор Ҳазратқуловна - «Янги Ўзбекистон» газетаси мухбири

25. Холмуминов Асқар Сайфуллаевич - Ўзбек Миллий академик драма театри бош режиссёри

26. Эшонова Салимахон Нишонбек қизи - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик институти бўлим бошлиғи

27. Ювакаева Инесса Маратовна - «Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхонаси экскурсоводи, Хоразм вилояти

28. Юнусов Акрамхон Хакимжонович - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, кандакор, Фарғона вилояти

29. Яқубов Икрамбай Ўринович - Хонқа тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими мудири, Хоразм вилояти

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз