Шавкат Мирзиёев ноябрда Россияга сафар қилиши кутилмоқда

Шавкат Мирзиёев ноябрда Россияга сафар қилиши кутилмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди давлат раҳбарининг матбуот хизмати. Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Россия етакчисини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, дўст Россия халқига эга тинчлик-осойишталик ва бардавом равнақ тилаган.

Маълум қилинишича, суҳбат давомида Владимир Путиннинг замонавий Россияни барпо этишдаги тарихий роли ҳамда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссаси қайд этилган. Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Шунингдек, президентлар келгуси ойда бўлиб ўтадиган Россияга олий даражадаги давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилган. Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан, шу жумладан, Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши нуқтаи назаридан фикр алмашилган.