Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистонда Ислом илмий-тадқиқот маркази ташкил этилиши мумкин
18.10.2016 14:45,  
7

Самарқандда Ислом ҳамкорлиги ташкилоти ёрдамида Ислом илмий-тадқиқот маркази ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир Шавкат Мирзиёев билдирди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Биз Самарқанд шаҳрида ислом дунёси олимлари ва донишмандлари меросини ўрганиш бўйича Ислом ҳамкорлиги ташкилоти ёрдамида Ислом илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклифини билдирамиз", — деди Шавкат Мирзиёев Тошкентда ИҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси очилиш маросимида.

Унинг сўзларига кўра, бундай марказнинг ташкил этилиши Ўзбекистоннинг ИҲТ ТИВКдаги "таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик йўли" шиори остидаги раислигининг устувор мақсадларидан биридир.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон заминида Имом ал Бухорий, Имом ат Термизий, Абу Райҳон Беруний, ал Хоразмий, Имом ал Мотуридий каби ислом оламининг буюк ва машҳур намояндалари яшаб ўтишганини эслатиб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан