Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






⚡️ Шавкат Мирзиёев: одамларга қулоқ солсак-нима иш қилишини ўзлари айтишади
9.05.2022 17:39,  
68

Президент Яшнобод туманида барпо этилган «Уч авлод боғи»да журналистлар билан суҳбатлашди.

— Аввал Тошкентнинг бу тарафларига, Сергелига такси тўхтатсанг, келишни истамаган. Бу жойлар энг оғир, «борса-келмас» дейдиган жойлар эди. Янги уйлар қурилди. Мана қандай обод қилсак бўларкан. Бу - 11 минг аҳоли яшайдиган маҳалла (Аҳмад Яссавий маҳалласи)да бирорта жиноят бўлмабди, — деди Шавкат Мирзиёев. — Охирги бир йилда мингга яқин киши кўчиб келган. Одамларни яхшироқ шароитда яшашга чақиряпмиз. 

Энди уларда танлов бор, уйлар кўпайгани сайин уйларнинг нархига, сифатига талаби орта бошлайди, ўзлари жамоатчилик назоратини ўрнатади. Ҳозирги одамлар кечаги одамлар эмас, улар атрофдаги воқеаларига бефарқ эмас. Кўп қаватли уйларда хусусий профессионал бошқарув тизимига ўтиляпти. Давлат-хусусий шерикчилик бўлса, ўғрилик камаяди. Эски тизимдан йироқ бўлиб, ҳамма соҳага рақамлаштиришни киритишимиз керак. 

Одамларимиз ҳозир эмин-эркин яшашга ўрганишди, шу эркинликка муносиб бўлиб давлат тизими ишлаши керак. Ўз халқимиз дарди-ташвиши билан яшашимиз керак. Пастга тушиб, меҳнат қилсак, одамларга қулоқ солсак-нима иш қилишини ўзлари айтишади. 

Мана сизлар билан бирга юрибмиз, неча йилдан бери кўряпсиз, аввал маҳалла шундаймиди? Ҳозир маҳалла раиси сайловига тайёргарлик кетяпти, бир ўринга 10 тадан, 7 тадан раисликка номзодлар бўлаётган маҳаллалар бор. Нимага? Одамлар сезяпти, маҳалла ҳал қилувчи куч эканини сезяпти ва ишоняпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан