Шавкат Мирзиёев олимпиада ғолибларини табриклади

Шавкат Мирзиёев олимпиада ғолибларини табриклади

Видеоселектор йиғилиши чоғида Президент Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг иккинчи олтин медали тўғрисида хабар берилди. 

Давлат раҳбари барча ҳамюртларимизни ва жамоамизга иккинчи олтин медалини келтирган оғир атлетикачи Акбар Жўраевни, шунингдек, аввалроқ олимпия чемпионига айланган таэквондочи Улуғбек Рашитов ва бронза медали соҳиби Давлат Бобоновни табриклади.