Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки президентини қабул қилди
24.03.2022 18:14,  
34

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Осиё тараққиёт банки президенти Масацуга Асакавани қабул қилди.

Учрашув аввалида Банк раҳбари Ўзбекистон етакчисини Ўзбекистоннинг етакчи халқаро молия институтлари раҳбарлари ва бизнес вакилларини жамлаган Инвестиция форуми муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

ОТБ билан стратегик шериклигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ва истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари ОТБ президентини яқинда навбатдаги муддатга қайта сайлангани билан самимий табриклаб, Янги Ўзбекистондаги янгиланишлар дастурини илгари суришда, шу жумладан коронавирус пандемияси оқибатларини олдини олишда кўрсатилаётган кўмак учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Икки томонлама муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Кейинги йилларда лойиҳалар портфели икки баробарга кенгайиб, бугунги кунда 9 миллиард доллардан ошди. Қўшма лойиҳалар доирасидаги инвестицияларни ўзлаштириш суръатлари ҳам икки баробар жадаллашди.

Банк томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ва ортга қайтмас тус олган ислоҳотларга, шу жумладан макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, молия сектори, энергетика, транспорт ва инфратузилмани модернизация қилиш, инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида кўрсатилаётган техник кўмак юқори баҳоланди.

Учрашувда Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг янги дастурини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, «яшил» иқтисодиётни жадал жорий этиш, лойиҳаларни аралаш молиялаштириш механизмларини ривожлантириш, бизнес, шу жумладан аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини молиялаштириш дастурларини кенгайтириш, давлат-хусусий шерикликнинг самарали механизмларини жорий қилиш, таълим ва соғлиқни сақлаш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.

Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги стратегик шерикликнинг устувор йўналишларини илгари суриш бўйича «йўл харитаси»ни биргаликда қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан