Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини табриклади

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжоннинг миллий байрами - Республика куни муносабати билан Президент Илҳом Алиевга табрик йўллади.

Озарбайжонда Республика куни 1918 йил Мамед Эмин Расулзода томонидан Озарбайжон Демократик Республикасининг ташкил этилгани шарафига нишонланади.