Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон темир йўллари” монополиясига чек қўйиш ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон темир йўллари” монополиясига чек қўйиш ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан мулоқотида темир йўл монополиясига тўхталди.

“Келгуси йилда ўз вагони ва контейнерига эга бўлган хусусий логистика операторлари фаолияти йўлга қўйилади ва тарифлар иккига ажратилади.

Давлат томонидан фақатгина темир йўл инфратузилмаси ҳамда локомотив хизматлари тартибга солинади, юк вагонлари хизмати эса, бозор тамойиллари асосида шаклланади.

Шунинг учун, хусусий тадбиркорларга темир йўл вагонларини олиб келишга берилган имтиёзлар 2025 йил 1 январгача узайтирилади.

Албатта бу таклифга ҳам қаршилар бор, фақат “йўқ” дейишни билишади. Лекин хусусий секторга имкон бермасак, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг монополиясига чек қўя олмаймиз. Ахир бутун дунёда шу тизим ишлайдику, нега бизда ишлаб кета олмайди? Кимгадир ёқадими, ёқмайдими, энди биз хусусий секторга ҳам имкон берамиз”.