Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев халқимизни ва барча мўмин-мусулмон биродарларни Рамазони шариф билан табриклади
22.04.2020 19:54,  
356

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида юртимизда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди.

Давлат раҳбари, жумладан, шундай деди:

– Бугунги кунга қадар 424 нафар юртдошимиз бу касалликдан халос бўлиб, реабилитация режимига ўтказилгани барчамизга, бутун эл-юртимизга катта куч беради.

Мана, жонажон Ватанимизга Рамазони шариф кириб келмоқда.

Ушбу улуғ айём муносабати билан нуроний отахон ва онахонларимизни, қадрли ака-ука, опа-сингилларимизни, иймон-эътиқодли халқимизни чин қалбимдан муборакбод этаман.

Барчангизга тинчлик-омонлик, оилавий хотиржамлик, бахту саодат ёр бўлишини тилайман.

Бугунги ўткинчи қийинчиликларга қарамасдан, Рамазони шариф ҳар доимгидек хонадонларимизга, дилларимизга қувонч, юртимизга файзу барака бахш этади, бир-биримизга бўлган меҳр-оқибатимизни янада зиёда қилади, деб ишонаман.

Фурсатдан фойдаланиб, узоқ-яқин мамлакатлардаги мўмин-мусулмон биродарларимизни ҳам самимий табриклаб, уларга ўз номимдан, халқимиз номидан тинчлик ва фаровонлик тилайман.

Ҳаммамизга аёнки, Аллоҳ таолонинг марҳамати билан шаҳри Рамазонда эзгу ниятлар ижобат бўлади.

Мана шу муборак ойда барчамиз тутган рўзаларимиз, қилаётган дуои фотиҳаларимиз, хайрли амалларимиз шарофати билан барча мамлакатлар қатори эл-юртимизни ҳам ушбу офатдан тезроқ халос этишини Яратган Парвардигордан сўраб қоламиз" - деди Президент.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан