Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик ишларини қониқарсиз деб баҳолади
4.05.2021 08:38,  
124

Президент Шавкат Мирзиёев 3 май куни ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнига оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур нуфузли мусобақага спортчиларимизни тайёрлаш учун кенг шароит яратилган эди. Юқори малакали мутахассислар жалб қилиниб, юзлаб ўқув-машғулотлар ташкил этилди. Бугунги кунгача спортчиларимиз ёзги Олимпия ўйинларига 41 та, Паралимпия ўйинларига 16 та йўлланма олган.

Тақдимотда Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик ҳолати танқид қилиниб, қониқарсиз деб баҳоланди. Май-июль ойларидаги мусобақаларда яна йўлланмаларни қўлга киритиш учун спортчилар ва уларнинг жамоасини қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди. Спортчиларга хизматларни кучайтириш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Федерациялар фаолиятини такомиллаштириб, жалб қилинган малакали спорт менежерлари билан бирга олимпиадачиларнинг жисмоний, тиббий ва психологик ҳолатини яхшилаш учун ҳар бир спорт тури бўйича алоҳида дастурлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан