Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев қачон қасамёд қабул қилиши маълум бўлди
13.12.2016 17:38,  
10

Ўзбекистон Республикасининг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими шу йилнинг 14 декабрь куни бўлиб ўтади.

Бу қарор Сенатнинг 13 декабрда бошланган мажлисида қабул қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз,Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасига биноан, Президент Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади:

“Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”.

Қонунда президентлик вазифаларини бажаришга киришиш учун икки ойлик муддат кўрсатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан