Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик қизга икки хонали уй совға қилди

Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик қизга икки хонали уй совға қилди

Учрашувда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтган.

Хусусан, Қарши туманида яшовчи психолог Шоҳида Жўраева Президентга ёшлар, ёш оилаларнинг психологик маданиятини ошириш, уларни катта ҳаётга тарбиялаш мақсадида «Ёш психологлар» марказини ташкил этиш таклифини билдирган. Президент унинг таклифи маъқул қелганини таъкидлаб, унга шаҳар марказидан 2 хонали уй совға қилинишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 11-12 ноябрь кунлари давлат раҳбари икки кунлик ташриф билан Қашқадарё вилоятига борган эди.