Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан суҳбатлашди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Қозоғистоннинг биринчи президенти, элбоши – Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги юқори суръати мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва юк ташишлар ҳажми орти бормоқда, авиақатновлар тўлиқ тикланди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни янада кўпайтириш муҳим экани таъкидланди.

Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда халқаро ва минтақа кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.