Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев ҚҚС ставкасини 20 фоиздан 15 фоизга тушириш тўғрисидаги фармонни имзолади
25.09.2019 15:58,  
505

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қўшилган қиймат солиғи ставкасини 20 фоиздан 15 фоизга туширишни назарда тутувчи фармонни имзолаган. Бу ҳақда Кун.уз нашри ўз манбасига асосланиб, хабар берди.

Бу ҳақда Бу ҳақда “Корзинка.уз” супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов ҳам Телеграм саҳифасида ёзди: “Ажойиб хушхабар! Ишончли манбалардан келган хабарга кўра, Президент ҚҚС ставкасини 20 фоиздан 15 фоизга тушириш ҳақидаги фармонга имзо чекибдилар. Янги солиқ ставкаси 1 октябрдан амал қилади”.

Аввалроқ Давлат раҳбари Молия вазирлигига бугунги кунда 20 фоизни ташкил этаётган қўшилган қиймат солиғи ставкасини камайтириш бўйича аниқ асосланган таклиф киритиш вазифасини топширгани хабар берилган эди.

20 фоизлик солиқ ставкаси 2000 йилда ўрнатилган ва сўнгги 19 йил ичида қайта кўриб чиқилмаганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан