Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида ўтказилаётган йиғилишда айрим амалдорлар фаолиятини танқид қилди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида ўтказилаётган йиғилишда айрим амалдорлар фаолиятини танқид қилди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида ўтказилаётган йиғилишда айрим  амалдорлар фаолиятини танқид қилиб, ҳудуддаги коррупция ҳолатлари, ишсизлик масалаларига эътибор қаратди:

«Мени қуйи бўғиндаги кадрлар масаласи кўп қийнайди. Қани энди қуйи бўғиндаги мансабдорлар, тўртта сектор раҳбарларининг фаолиятини баҳолаб берадиган компьютер дастурлари бўлса. Афсуски, йўқ бундай дастур.

Мана, Андижондаги айрим ҳолатларни телевизорда кўргандирсизлар. Мансабдорлар 20 минг, 60 минг долларлаб пора олишяпти ва ер сотишяпти. Нима, Самарқандда бундай ҳолатлар йўқми? Афсуски бор.

Ҳозир ҳокимларга барча шароитлар яратилган. Лекин шунга муносиб иш қиляпмизми? Жуда кам. Очиғи, 223 минг одам хорижда юргани, 174 минг одам ишсиз юргани — ҳар бир ҳокимга берилган баҳо.

Агар ўша ҳокимлар виждон билан ишлаганларида 35-40 фоиз маошларини давлатга топширишлари керак эди. Ўша юртдошларимиз хорижда сарсон юрганларида бирор ҳоким ҳол сўраяптими? Ахир ўшалар ҳисобидан ойлик оляпти-ку?!»