Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Самарқандда амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишди
9.12.2021 22:22,  
120

Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, бу лойиҳалар Самарқандни замонавий шаҳарга айлантириш, аҳоли, тадбиркорлар ва инвесторлар учун қулайликларни ошириш, туризм ривожи учун шароитларни яхшилашга қаратилган.

Қайд этилишича, Самарқанд яқин йилларда яшаш учун қулай «миллионли шаҳар»га айлантирилади. Бунинг учун шаҳар таркибига қўшни туманлардан муайян ҳудудлар қўшилади. Давлат идоралари ва маъмурий хизматлар бошқа жойга кўчирилиб, 2 та туннел ва 2 та кўприк қурилади.

Таъкидланишича, туризм соҳасида 40 минг кишининг бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Келгуси беш йилда сайёҳлик хизматлари ҳажмини 10 бараварга ошириш, 600 дан ортиқ янги меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйлари ташкил этилади.

Лойиҳалар ичида энг йириги Саманрқанд бизнес ва туризм маркази бўлади. 212 гектар майдонда жойлашган бинода халқаро конгресс маркази, «Абадий шаҳар» карвонсарой мажмуаси, 8 та меҳмонхона, дам олиш ва кўнгилочар объектлар, ҳунармандчилик маркази, сунъий сув ҳавзалари бўлади. 5 мингдан зиёд ёшлар бандлиги таъминланади. «Умуман, вилоятга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сонини йилига 5 миллионга етказиш мақсад қилинган», — дейилади хабарда.

Тақдимотда ушбу лойиҳаларнинг амалий жиҳатлари, режадаги иншоотларни замонавий ва сифатли қилиб қуриш чоралари муҳокама қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан