Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида Корея Миллий ассамблеяси спикери Пак Бён Сок билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида Корея Миллий ассамблеяси спикери Пак Бён Сок билан учрашув ўтказди

Суҳбатда икки давлат ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатлари ҳар томонлама ривожланиб бораётгани, Шавкат Мирзиёевнинг ушбу давлат ташрифи уларга янги кучли суръат бағишлагани мамнуният билан таъкидланган. 

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштириш юзасидан батафсил фикр алмашилган.

Томонлар “Корея Республикаси – Марказий Осиё” ҳамкорлик форуми доирасидаги яқин мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқлаган.