Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев шахматчиларни давлат мукофоти билан тақдирлаганини маълум қилди. Йигитларимизга машина ҳам совға қилинади
10.08.2022 18:02,  
204

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент архитектура-қурилиш институтида талабалар билан учрашди.

Ушбу учрашув давомида давлат раҳбари 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпион бўлган йигитларимиз ҳақида ҳам гапирди.

“2026 йили илк марта Шахмат олимпиадасига мезбонлик қиламиз. Мана кўрасизлар, бутун дунё ўша турнирга бутунлай бошқача кайфиятда келишади. Ўзбекистонга, чемпионлар юртига боряпмиз-ку, деб қаттиқ тайёргарлик кўришади. Кеча телефон қилганимда ҳам айтганимдек, биз улардан ҳам зўрроқ тайёрланишимиз керак”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, давлат раҳбари Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини давлат мукофотлари билан тақдирлаганини маълум қилди. Йигитларга “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, қизларимизга эса “Келажак бунёдкори” медали бериш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекилган.

Бундан ташқари Президент чемпион йигитларимизга машиналар ҳам совға қилинишини эълон қилди.

“Чемпионларимизга яна қанақа совға беришни узоқ ўйладим. Мана, боксчиларимизга шундай катта пул мукофоти, машиналар бердик, шахматчиларимизга ҳам бермасак, адолатдан бўлмайди. Шу сабабли уларга машина ҳам совға қиладиган бўлдик. Ёш-ёш йигитларимиз уйига машина ҳайдаб борса, тасаввур қилинглар, бу ёшларимизга қандай катта мотивация бўлади”, — деди давлатимиз раҳбари.

Ҳозирча машина русуми маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтаман, 5 августдаги Президент қарорига биноан, Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритган спортчиларга 600 млн сўм, уларнинг мураббийсига эса 300 млн сўм бир марталик пул мукофоти берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан