Шавкат Мирзиёев танқид қилган Намангандаги «Бунёдкор» маҳалласига блогер раис этиб сайланди

Шавкат Мирзиёев танқид қилган Намангандаги «Бунёдкор» маҳалласига блогер раис этиб сайланди

Янги Наманган тумани ҳокимлиги тавсиясига биноан Жобирхон Алихонов «Бунёдкор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ундан олдин мазкур лавозимда Янги Наманган тумани ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланган Обидхон Дадашев фаолият юритган.

«Асли касби фелдшер бўлган, Наманган шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникасининг травма пунктида узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган Жобирхон Алихонов Facebook, Telegram каби ижтимоий тармоқларда ўткир, долзарб мавзулардаги чиқишлари билан эътибор ва ҳурмат қозонган.

У айни вақтда маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари ва жамоатчилик ўртасида ижтимоий-иқтисодий муносабатларни янада яхшилаш, саховат тадбирларида ҳам фаоллиги билан танилган», – дейилади Наманган вилояти ҳокимлиги хабарида.