Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкентда икки изли электрлаштирилган тезюрар темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорни имзолади. Бу хақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг расмий сайти хабар берди.
Мазкур лойиҳа қиймати 320,1 млн АҚШ долларини ташкил этиши режалаштирилган. Электрлаштирилган ҳалқа темир йўл пойтахтга олиб кирувчи йўллар билан туташтирилади.
Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазири биринчи ўринбосари - «Ўзбекистан темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Раматов зиммасига юкланди.